

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
“Эрон клублари легионер футболчиларга бу ҳақда хабар қилган ва янги клуб билан шартнома тузишга рухсат йўқлигини таъкидлаган”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Эрон чемпионатида ўйнайдиган футболчилар Рустам Ашурматов, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев Ўзбекистонга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.



