

"Арсенал" учун биринчи голимни уриш учун бундан яхшироқ ўйинни танлай олмаган бўлардим. Жамоа ғалаба қозонганидан жуда хурсандман. Мен ўзига ишонган ўйинчиман ва кимдир бирор нарса қила олмаслигимни айтганида, бу менга ёқмайди. Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади", – деди Мадуэке.
"Арсенал" 5 ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонди ва Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Бавария" 12 очко билан 4-ўринда.



