Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2025
"Арсенал" вингери Нони Мадуэке Чемпионлар Лигасининг 5-турида "Бавария" устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал" учун биринчи голимни уриш учун бундан яхшироқ ўйинни танлай олмаган бўлардим. Жамоа ғалаба қозонганидан жуда хурсандман. Мен ўзига ишонган ўйинчиман ва кимдир бирор нарса қила олмаслигимни айтганида, бу менга ёқмайди. Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади", – деди Мадуэке.

"Арсенал" 5 ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонди ва Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Бавария" 12 очко билан 4-ўринда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com