

МЛС клуби мухлислар босими фонида 18 февраль куни "Васко да Гама"ни тарк этишини эълон қилган 33 ёшли бразилиялик футболчининг вакиллари билан музокара бошлашни режалаштирмоқда.
"Гэлакси" яна бир мавсумни ярим ҳимоячи Рики Пучсиз ўтказиши сабабли таркибни кучайтирмоқчи. 26 ёшли футболчи 2024 йилнинг ноябрида хочсимон боғлами йиртилиши оқибатида жароҳат олиб сафдан чиққан ва 2027 йилгача майдонга қайтмаслиги кутилмоқда.
Transfermarkt портали Коутиньонинг трансфер қийматини 3,5 миллион еврога баҳолаган.



