

Мерсисайдликлар француз футболчисини келаётган ёзда 50 миллион еврога олишмоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, инглиз клуби "қаймоқранглилар" марказий ҳимоячиси Дин Хёйсенга ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпуль" ўтган ёзда "Борнмут"дан "Реал"га ўтган ўйинчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Таъкидланишича, "қироллик клуби" фойдали таклиф бўлса, Хёйсенни сотиб юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Камавинга барча турнирларда 31 ўйинда иштирок этди, унда 2 гол урди ва 1 голли узатма берди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион евро.



