

Манба маълумотларига кўра, немис клуби 25 ёшли футболчининг вакиллари билан аллақачон боғланиб бўлган. Қайд этилишича, футболчига "Ливерпуль” ва "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Ньюкасл" Гордоннинг эҳтимолий савдосидан тахминан 90-100 миллион евро даромад олмоқчи.
Гордон 2023 йилдан бери "Ньюкасл" сафида ўйнамоқда. Футболчи 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.



