"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда

Alisher Ostonov
17 май 2025
Жереми Фримпонг "Ливерпул"га ўтишга яқин турибди.

Инглизлар "Байер" билан 24 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришиб, Леверкузен клубини 35 млн евролик товон пули фаоллаштирилгани ҳақида хабардор қилди.

Футболчи мерсисайдликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди, дея хабар бермоқда Фабритсио Романо. Айни пайтда тиббий кўрикдан ўтиш санаси аниқланмоқда.

Фримпонг Бундеслиганинг 2024/25 йилги мавсумида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano