

Лондонликлар сўнгги 5 ўйинининг 4тасида мағлуб бўлишди ва айни дамда АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб туришибди.
"Ўйинлар сони камаяр экан, уларнинг муҳимлилик даражаси ошади. Вақт тугаб бормоқда, барча имкониятдан фойдаланиш керак. Шанба кунги ўйинда ташаббусни қўлга олиб, очко олиш шарт. Бунинг аниқ имконияти бор.
Агарда ўйинларимизга қарайдиган бўлсангиз, барчаси қайсидир вазиятда эътиборнинг йўқотилиши билан боғланган. Бу эса ўйиннинг қолган қисмига ҳам таъсир ўтказмоқда.
Бундай лаҳзаларни назоратдан чиқармаслик керак", - деди Росеньор "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан.
"Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 18 апрелдан 19 апрелга ўтар кечаси соат 00:00да старт олади.



