Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди

Khoja
24 мар 2026
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски каталон клуби билан янги шартнома бўйича музокаралар қандай кетаётгани ҳақида жавоб берди.

"Менинг шартномам масаласида ҳеч нарса ўзгармади. Мен ўзимнинг келажагими ва мумкин бўлган вариантлар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш учун вақт ажратамaн", — дейди Левандовски.

37 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва учта голли пас берди. Роберт 2022 йилдан бери "Барселона"да тўп тепмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.


KhojaМуаллиф
Манба: Marca