Леау "Милан"ни 80 млн евро эвазига тарк этиши мумкин

Sherzod Nurmatov
14 апр 2026, 15:45
"Бавария" ва "Барселона" клублари "Милан" вингери Рафаэл Леауни сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.

Манбанинг хабар беришича, 26 ёшли португалияликнинг "россонери" мухлислари билан муносабатлари сўнгги ойларда ёмонлашган ва шартномасида 175 миллион евролик тўлов банди кўрсатилганига қарамай, унинг 80 миллион евролик кетиши ҳақиқатга айланиши мумкин.

Футболчига АПЛдан "Манчестер Юнайтед" ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқмоқда.

Леау 2019 йилнинг августидан бери "Милан"да ўйнайди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Ҳужумчи 2025/26 йилги мавсум 26 ўйинда 10 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport