

2023 йилда томонлар ойлиги 2,7 миллион тенге бўлган шартнома имзолаган. Айни пайтда "Хоразм" шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ярим ҳимоячи қозоқ жамоаси таркибида икки мавсум ўтказган.
Бироқ мавсум якунланганидан сўнг Рафаэль ФИФАга мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган мукофот пулларини тўлаб беришни талаб қилди. Натижада ФИФА "Қизилжар"ни 45 кун ичида футболчига 10 миллион тенге тўлашга мажбур қилди.
Милич Чурчич шогирдлари ҳозирда ҚПЛ мусобақасида 3 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.



