Инфантино нуқта қўйди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШда ўтказади!

Aslanov Jasurbek
31 мар 2026
ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон миллий терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки ва ўйинлар ўтказиладиган жой борасидаги тушунмовчиликларга чек қўйди.

"Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Биз бундан хурсандмиз, чунки бу жуда кучли жамоа. Мен футболчилар ва мураббий билан гаплашдим, ҳаммаси жойида. Эрон иштирокидаги баҳслар қуръа натижаларига кўра белгиланган жойларда, яъни АҚШ ҳудудида бўлиб ўтади", — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради "The Guardian".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж терма жамоа ўйинларини хавфсизлик ва сиёсий сабабларга кўра АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди. Бироқ ФИФА раҳбарининг баёнотидан сўнг, Эрон гуруҳ босқичи учрашувларини режадагидек АҚШ майдонларида ўтказиши маълум бўлди.

ЖЧ-2026 баҳслари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian