Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"

Sherzod Nurmatov
17 мар 2026
Римнинг "Лацио" жамоаси собиқ футболчиси Паоло Ди Канио "Милан"да Рафаэль Леаунинг ўйинга муносабатини танқид қилди.

У римликларга қарши ўйинда алмаштирилди ва бундан жуда норози эди.

"Милан" доимо биринчи рақамда ўйнаш керак бўлган ўйинларда қийналади. Бироқ Леау бундай учрашувларда ҳам ҳаракат қилмоқчи эмас. У майдонда сайр қилиб, қарши ҳужумларни кутмоқда. Бу эса ишламаяпти. Бошқалар ўзини қурбон қилаётганда, 70 дақиқа майдонда сайр қилиб, бир-икки марта тўп олишни кутиш мумкин эмас. Шу сабабли Макс уни алмаштирди ва бу борада ҳақ эди", – деди Ди Канио.

Ҳозирда "Милан" иккинчи ўринда бормоқда ва "Интер"дан аллақачон саккиз очко орқада.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pianetamilan.it