

Унинг бошчилигида каталонияликлар март ойида учта ғалаба қозонди: Бильбао "Атлетик"ини 1:0, "Севилья"ни 5:2 ва "Райо Вальекано"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Охирги овоз беришда 61 ёшли немис мутахассиси Диего Симеоне (икки ғалаба ва бир мағлубият) ҳамда Луиш Каштру (икки дуранг ва бир ғалаба)ни ортда қолдирди.
Испания чемпионатининг 29-туридан кейин каталонияликлар 73 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Реал"идан фарқи тўрт очкони ташкил қилади.



