"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
5 дек 2025, 17:33
"Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк жамоанинг кўп миллион долларлик ярим ҳимоячиси Флориан Вирц ҳақида тўхталиб ўтди.

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ёзда 125 миллион еврога сотиб олинганди, аммо у ўшандан бери АПЛда атиги битта голли ҳаракатни (голли узатма) амалга оширди.

"Бизнинг клубимиз уни сотиб олдими, демак, яхшигина сабаб бор: фикримча, у ажойиб, жаҳон даражасидаги ўйинчи. У бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин, аммо бу вақт талаб этади. У хотиржам бўлиши ва ўзини жуда паст баҳоламаслиги керак", – деди ван Дейк.

Вирц "Сандерленд"га қарши ўйинда гол урди, аммо унинг АПЛдаги дебют голи "қора мушуклар" ҳимоячисига автогол сифатида ёзилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian