"Каттақўрғон" яна икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади

Khoja
5 мар 2026
Про лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Каттақўрғон" таркибига 2 нафар дарвозабон келиб қўшилди.

"Улардан бири 1996-йилда туғилган Акобир Қаюмовдир. Турли йилларда "Шўртан", "Хоразм" ва "ФарДУ" сингари жамоалар дарвозасини қўриқлаган посбон жорий йилнинг охиригача биз билан бўлади.

Шунингдек, 2006-йилда туғилган Жаҳонгир Бўриев билан келишувга эришилди. У "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунгача "Олимпия", "Навбаҳор" ва "Олимпик" таркибида ўйнаган футболчи 2023-йилда ўтказилган U17 жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган эди", - дейилади клуб томонидан тақдим этилган хабарда.


KhojaМуаллиф
Манба: @fc_kattakurgan