

"Суперлиганинг ўтган мавсумида 11 марта майдонга тушган Сардор Қобулжонов фаолиятини жамоамиз таркибида давом эттиради. У билан жорий йилнинг декабрь ойига қадар мўлжалланган шартнома тузилган.
Маълумот учун, 1987-йилда туғилган Қобулжонов карьераси давомида "Металлург", "Оқтепа", "Бухоро", "Нефтчи", "Локомотив", "Сурхон", "Вахш" (Тожикистон), "Хоразм" сингари клублар дарвозасини қўриқлаган. У Миржалол Қосимов даврида терма жамоага номзод посбонлардан бири эди", - дейилади клуб матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.



