«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор

Aslanov Jasurbek
10 мар 2026
Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган Самарқанд вилоятининг «Каттақўрғон» жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтирди.

Жамоа матбуот хизмати уч нафар футболчининг трансферини расман эълон қилди.

Ўзбекистон U-20 сафида Осиё кубогида зафар қучган ва Аргентина мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган 22 ёшли марказий ҳимоячи энди самарқандликлар шарафини ҳимоя қилади. «Каттақўрғон» раҳбарияти Ашуров билан 1 йиллик битим имзолади. Эътиборлиси, «Пахтакор» академиясининг иқтидорли тарбияланувчиси ҳисобланган бу ҳимоячи фаолияти давомида «Турон», «Металлург» ва «Андижон» клубларида ҳам тўп тепишга улгурган.

Жамоа таркибига яна бир жуда тажрибали футболчи келиб қўшилди. Клуб раҳбарияти турли йилларда «Пахтакор», «Насаф» ва «Андижон» каби юртимизнинг етакчи жамоалари шарафини ҳимоя қилган Илдар Маматказин билан 1 йиллик келишувга эришди. 1988 йилда туғилган ҳимоячига Самарқанд муҳити бегона эмас. У 2013-2015 йилларда вилоятнинг бошқа бир жамоаси — «Динамо» либосида ҳам ҳаракат қилган эди.

Ўтган мавсумни Тожикистон чемпионатида ўтказган ҳимоячи ҳам энди «Каттақўрғон» муваффақиятлари учун майдонга тушади. У билан мавсум охирига қадар мўлжалланган келишув тузилди. Маълумот ўрнида, 1995 йилда туғилган Абдусалимов бунгача Самарқанднинг «Динамо» ва «Шердор» клублари сафида ҳам тўп тепган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Каттақўрғон" матбуот хизмати