

Клуб раҳбарияти 4 нафар футболчи билан меҳнат шартномасини узайтиришга қарор қилди.
"Жамоамиз сардори Анваржон Файзуллаев, Аслиддин Турсунпўлатов, Сайёдбек Давронов ҳамда Азизбек Аҳмедовлар билан ҳамкорлик давом этадиган бўлди. Мазкур футболчилар билан 2026-йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган келишув имзоланган.
Маълумот учун, Сайёдбек Давронов Биринчи лиганинг ўтган мавсумида 16 гол билан тўпурарлар пойгасида 3-ўринни эгалаган бўлса, Аслиддин Турсунпўлатов 15 та голли узатма билан энг яхши ассистентлар қаторида эътироф этилган эди", - дейилади клуб матбуот хизмати тақдим этган хабарда.



