Жон Оби Микел футболчилик фаолиятини якунлади

Iskandarov Abdulaziz
27 сен 2022, 21:55
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Барча яхши нарсалар тугайди. Мен ҳам профессионал фаолиятимга бугун якун ясадим. 20 йиллик фаолиятим давомида эришган ютуқларимдан мамнунман",- деб ёзади футболчи ижтимоий тармоқларида. 

Қувайтнинг "Ал Қувайт" жамоаси Оби Микелнинг сўнгги клуби бўлди. У "Челси"даги 11 йиллик фаолияти давомида 11та соврин ютди. 2005 йил Нигерия терма жамоасига чақирилган бўлиб, у билан Африка Миллатлар кубогида ғолиб чиқди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia