

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, итальян клуби 26 ёшли ўйинчини "Герта"дан 17 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Пёнтек 2018-2019 йиллар давомида "Женоа"да ҳаракат қилган. У 21та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришган.
Польшалик ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда ҳаракат қилиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



