Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
7 июн 2025, 11:41
Гранит Жака А Серия клубига ўтиши мумкин.

Ярим ҳимоячи ва "Байер" ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Аввалроқ, швейцариялик хавбек немис клубини тарк этиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Гранит Жака фаолиятини "Милан" қизиқиш билдираётган А Серияда давом эттириши мумкин. Италия клубига ярим ҳимоячининг ўйини ёқади.

Жака ўтган мавсум "Байер" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: sport.sky.it