

"Улар менинг рафиқам туфайли Германияга қайтаётганимни ёзишди. Бу ёлғон. У ҳам мен каби Лондонда жуда бахтли эди.
Футболчи ва спортчи сифатида ўзим шундай қарорга келганман. Мен Германиянинг режали ва нимагадир эришмоқчи бўлган топ-клубига ўтдим. Албатта, кўчиб ўтишимиз осон кечди, чунки биз аввал Дюссельдорфда яшаганмиз ва рафиқам ўсган Мёнхенгладбахга яқинмиз", – деди Гранит Жака.
Гранит Жака жорий мавсум "Байер" таркибида барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Швейцариялик футболчи Хаби Алонсо жамоасида асосий ўйинчи ҳисобланади.



