"Интер" дарвозабони фаолиятини Францияда давом эттиради

Sherzod Nurmatov
26 янв 2023
"Осер" "Интер" дарвозабони Йонуц Андрей Раду билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Франция клуби 25 ёшли руминияликни шу йилнинг ёзигача ижарага олди.

Раду 2022/23 йилги мавсумни "Кремонезе"да ижарада бошлади. У барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборди ва 1 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Радунинг Милан клуби билан амалдаги битими 2024 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia