

"Diario AS" нашрининг хабар беришича, 28 ёшли марказий ярим ҳимоячи сон мушаклари жароҳатидан барқарор равишда тузалмоқда ва Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Атлетико" билан ўйинда тушиши мумкин.
Де Йонгнинг реабилитацияси жуда яхши кетаётгани ва ярим ҳимоячи аллақачон майдонда индивидуал машғулотлар олиб бораётгани айтилмоқда. Бироқ хавбек "Атлетико"га қарши 4 апрель кунги Ла Лига доирасидаги ўйинда эмас, балки ЕЧЛ доирасидаги 8 апрель кунги баҳсда қатнашиш имкониятига эга.
Ярим ҳимоячи февраль ойидан бери жароҳатини даволаш билан банд. У жорий мавсум "кўк-анорранглилар" либосида 31 ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ва 7 та голли пас узатди.



