ПСЖ Френки де Йонг трансфери бўйича таклиф билан чиқди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Парижликлар нидерландиялик футболчининг трансфери учун 55 млн евро таклиф қилган. Бироқ, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиблари уларни бўлиб-бўлиб тўлашни хоҳлашди.

"Барселона" бу таклифга рад жавобини берди. Каталонияликлар де Йонгни 70 млн еврога сотмоқчи. Бунда битта тўлов учун тўлиқ суммани олиш кўзда тутилган.


Манба: ELNacional.cat