

"Мен биламанки, Марк Гехи ўйнай олмайди, Антуан Семеньо ва Родри ҳам майдонга туша олмайди. Нико Гонсалес тайёр бўлмайди, шунингдек, Савио ва Жон Стоунз ҳам. Рўйхат жуда узун", – деди Гвардиола.
"Шаҳарликлар" устози мухлисларни жамоани 1/8 финалга чиқиш учун курашда қўллаб-қувватлашга чақирди.
"Умид қиламанки, ҳозирча биринчи саккизликка кирмаганимизни билиб, трибунадагилар бизга ўша жойга кириб олиш учун қўшимча куч беради", – деди у.
"Манчестер Сити" ва "Галатасарой" ўртасидаги баҳс 28 январь куни тунда бўлиб ўтади. Учрашув Англиянинг Манчестер шаҳридаги "Этихад" стадионида ўтказилади.



