

Туринликлар "Марсель” ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд учун кураш олиб бормоқчи.
"Ювентус" таркибни кенг миқёсда қайта қуришни режалаштирмоқда ва Гринвудни асосий мақсад сифатида кўрмоқда. Яқин ойларда ёзги бозор очилиши билан эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар бошланиши мумкин.
24 ёшли англиялик футболчи 2025/26 йилги мавсумда 38 та ўйинда 25 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача Гринвуд "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.



