Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи

Sherzod Nurmatov
26 янв 2026
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо Жанлуижи Буффон билан биргаликда ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Марко Верратти билан унинг миллий жамоага қайтиши масаласини муҳокама қилди.

Гап март ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиш ҳақида кетмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" маълумотларига кўра, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Гаттузо италияликлар таркибида Верратти ёки Жоржиньо даражасидаги таянч ярим ҳимоячиси етишмаётганини ҳисоблаб, ПСЖнинг собиқ юлдузини жамоага қайтаришга қатъий қарор қилган.

Қайд этилишича, 33 ёшли Верратти ҳозирда Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоасида ўйнамоқда. У бу ёзда "Ал Араби"дан ушбу жамоага кўчиб ўтган.

Аввалроқ ярим ҳимоячи Лига 1'да 11 йил давомида ПСЖ сафида ўйнаган ва 2023 йилдан бери Италия терма жамоасига чақирилмаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport