

"Бизга жуда юқори интенсивлик керак бўлади. Бизга мухлисларимиз "Бенфики"га қарши ўйинда бўлгани каби ҳаяжоннинг энг юқори даражасида бўлишлари керак. Бу "Сантьяго Бернабеу" стадионидаги ажойиб оқшом бўлиши мумкин. Ишончим комилки, биз ғалаба қозонамиз”, — деди Куртуа.
"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги дастлабки ўйин 11 март куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 17 март куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.



