

40 ёшли посбон фаолиятини якунлаганини айтди. Манданданинг сўзларига кўра, унга бу қарорни қабул қилиш ниҳоятда қийин бўлган. Стив, шунингдек, бу бироз вақт талаб қилганини қўшимча қилди.

"Мен бу ҳақда узоқ вақт ўйладим, чунки менда кўплаб таклифлар бор эди, лекин барчасини рад этдим", – деди Манданда.
Франция терма жамоаси собиқ футболчиси "Марсель" афсонасига айланди ва унинг сўнгги иш жойи "Ренн" бўлди.



