"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
23 дек 2025
Суперлига-2025 йилги мавсумининг иккинчи қисмида "Динамо" шарафини ҳимоя қилган Маҳмуджон Маҳаммаджонов жамоадан кетди.

22 ёшли ҳимоячи ёзда "Пахтакор"дан ижарага олинган эди ва келишув муддати якунига етгач, клубига қайтди. 

Қайд этиш жоиз, Маҳмуд самарқандликлар либосида 14 ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ "Пахтакор" уни ортга қайтараётгани ҳақида хабар берган эдик. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати