Демпси ҳакамнинг ён дафтарини йиртиб ташлагани учун узр сўради

Aslanov Jasurbek
26 июн 2015, 18:45
"Сиэтл" сардори Клинт Демпси "Портленд"га қарши АҚШ очиқ Кубогидаги ўз ҳаракатлари учун узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи ҳакамнинг қароридан жаҳли чиқиб унинг ён дафтарчасини йиртиб ташлади. Натижада у турнирдан икки учрашувга четлатилди. Олдинроқ у МЛСнинг 3 ўйинига дисквалификация қилинган эди.

"АҚШ Очиқ Кубогидаги ҳаракатларим учун узр сўрайман" - деб ёзади Демпси ўз "твиттери"да.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru