"Челси" Брель Эмболони сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
2 янв 2015, 18:30
Лондоннинг “Челси” клуби қишки трансфер вақтида Швейцариянинг “Базель” клуби ҳужумчиси Брель Эмболони сотиб олмоқчи.
Гап шундаки, катта эҳтимол билан ҳужумчилар Лоик Реми ва Радамель Фалкао жамоани тарк этиши мумкин. Лондон клуби Эмболони уларнинг ўрнига сотиб олишни режалаштирмоқда. “Базель” ўзининг юлдузларидан бирини сотишга қарши эмас, аммо клуб раҳбарияти футболчи учун 20 миллион фунт стерлинг сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эмболога “Арсенал”, “Ювентус”, “Ливерпуль” ва “Барселона” жамоалари қизиқиш билдиришяпти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: metro.co.uk