

Футболчи бу мавсум ижара асосида "Монако"да ўйнамоқда.
"MailSport" маълумотларига кўра, "Ноттингем" Каталония клубига 15 млн евро миқдорида расмий таклиф тайёрламоқда.
Жароҳатлар ва ижаралар билан ўтган бир неча мавсумдан кейин бир пайтлар Испаниянинг "Ла Масия"сидаги энг порлоқ иқтидорлардан бири саналган футболчининг келажаги ҳали ҳам ноаниқ. "Ўрмончилар" эса унга Премьер-лигада фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун имконият бермоқчи.



