

Таъкидланишича, "аристократлар" "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэлл, "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц ва "Лейпциг" форварди Тимо Вернер билан шартнома имзоламоқчи. Барклига "Ньюкасл"дан қизиқиш мавжуд. Унинг эҳтимолий трансфер нархи 15 миллион фунтни ташкил қилади, деб ёзяпти инглиз матбуоти.

Маълумот учун, 26 ёшли англиялик футболчи 20 ўйинда майдонга тушди (3 гол ва 4та самарали узатма).



