

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 17 ёшли Эстеваонинг трансфери "кўклар"га бонусларсиз 40 миллион еврога тушади. Нарх бонуслар билан 60 миллионгача етиши мумкин.
Вингер "Челси" билан 2032 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Эстевао Лондон жамоасига 2025 йилда қўшилади.
Эстевао жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассист қайд этди.



