

Клуб хорватиялик ярим ҳимоячи Мартин Шролер билан икки томонлама келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттирмаслик қарорида тўхталди.
Маълумот учун, тўптепар ўтган мавсум Суперлигада 28 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол, 1 та ассист қайд этди.



