

"Diario As" нашрининг хабар беришича, 31 ёшли португалиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиб, "Барселона"га ўтишга мойил. Силва Каталония клубига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.
Аввалроқ ОАВда ПСЖ, "Ювентус" ва "Бенфика" ҳам хавбекка қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
Бернарду Силва жорий мавсум "шаҳарликлар" либосида 30 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.



