"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда

Alisher Ostonov
12 июн 2025, 20:58
"Байер" "Ливерпуль" ҳимоячиси Жарелл Куансани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Келишув суммаси 40 миллион фунт стерлингдан ортиқ бўлиши мумкин. "Ливерпуль" 22 ёшли тарбияланувчиси билан хайрлашишга шошилмаяпти. Бироқ, леверкузенликларнинг қизиқиши инглизларни ўз режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин.

Ҳимоячининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Куанса 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Athletic