

Немис клуби монаколиклар билан 20 ёшли вингерни сотиб олиш бўйича тўлиқ келишиб олди.
Леверкузен клуби учун битимнинг умумий суммаси 30 миллион евро ва бонусларни ташкил этди.
Футболчи "Байер" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Элисс Бен-Сегир ўтган мавсум Лига 1да 33 та ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Вингер ушбу мавсумда "Монако" сафида чемпионатда 2 та ўйин ўтказди.




