

"Вальверденинг истеъфоси? Балки... Унинг кетиши ёки қолиши кўплаб факторларга боғлиқ. Сўнгги йилларда клубларда бош мураббийлар ўзгариши одатий ҳол бўлиб қолди. Балки уч йил ҳам унинг учун етар, бироқ қарорни ўзи қабул қилади. Барчаси унинг фаолиятига боғлиқ. Менимча у ўз ишини сидқидилдан бажармоқда", - деди Бартомеу.
Вальверде "Барселона" бошқарувини 2017 йилда ўз қўлига олганди. 15 турдан кейин жамоа турнир жадвали етакчиси бўлиб турибди.



