

“Кике Сетьен билан келишув 2022 йилга қадар тузилган аммо 2021 йил клуб президентлиги учун сайлов ўтказилади ва шартнома бандларига кўра янги раҳбар ўзгариш киритиши мумкин”, – дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли тадбиркор 2003-2005 йилларда “Барселона”нинг директорлар кенгаши раиси, 2010-2014 йиллари эса клуб вице-президенти лавозимида ишлади. 2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар Бартомеу “кўк-анорранглилар” раҳбари сифатида фаолият кўрсатмоқда.



