Роберт Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски каталон клубидаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бизда вақт бор, клуб мен нима ўйлаётганимни билади. Менга ўйлаб кўриш учун вақт керак, бу икки томондан ҳам тушунарли. Ҳозир энг муҳими — бу мавсумда нимага эришишни хоҳлашимизни тушуниш. Мен таклифлар ва келажак ҳақида гапиришни истамайман. Ҳозир Ла Лига муҳим. Кейин ҳамма нарсани муҳокама қилиш мумкин", — деди Левандовски.

Левандовски "Барселона"да 2022 йилдан бери ўйнамоқда. Ўйинчи билан клуб ўртасидаги шартнома 2027 йилгача тузилган. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 40 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.


Манба: Sports.es