

Манбага кўра, 18 ёшли Мессига "Барселона", "Бавария" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Бироқ "Страсбур" билан эгаси битта бўлган "Челси" уни жамоага тезроқ жалб қилишни режалаштириши мумкин. "Кўклар" Мессини келажак лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблаб, уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 22 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Унинг "Страсбур" билан амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган.



