"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди

Sherzod Nurmatov
17 мар 2026, 14:19
"Барселона" спорт директори Деку "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ҳали кўп нарса ноаниқ, чунки 3 ой — бу жуда узоқ муддат. Биз ҳозирги пайтга эътибор қаратишимиз, олдимизда турган барча нарсаларни қандай енгишимизни кўришимиз керак. Ҳар жойда яхши ўйинчилар бор, бизда ҳам", – деди у.

26 ёшли аргентиналик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 42 ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали уни 100 миллион еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Universal