“Барселона” президенти карантинга олинди

Eldor Akmurzayev
20 окт 2020
Каталонияликлар раҳбари Хосеп Бартомеу Чемпионлар Лигаси илк туридан ўрин олган “Ференцварош”га қарши баҳсни бевосита стадиондан кузатолмайди.

У коронавирус тести ижобий чиққан қариндоши билан алоқада бўлгани боис карантинга олинган. Бартомеу COVID-19'га топширган илк таҳлили эса салбий натижа берди ва у ҳозирда 2 тест жавобини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Ференцварош" баҳси Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси, соат 00:00 да старт олади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo