

Илк ўйинда Қатарнинг “Ал Садд” ҳамда Япониянинг “Виссел Кобе” жамоалари баҳслашди.
Учрашувда 3:1 ҳисобида олдинда бораётган Роберто Манчини бошқарувидаги қатарликлар баҳс якунига қадар икки гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди.
Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Япония жамоаси 5:4 ҳисобида ғалабага эришди. “Лотерея”да “Ал Садд” футболчиси Клаудиньонинг зарбаси ноаниқ кетди.



