Баҳром Абдураҳимов Пролига жамоаси йиғинига қўшилди

Khoja
4 мар 2026
Таржибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов "Шўртан" машғулотларига қўшилди.

37 ёшли футболчи айни вақтда "Шўртан" билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Абдураҳимов сўнгги икки мавсумни "Қўқон-1912" жамоаси сафида ўтказди. Ярим ҳимоячи "Қўқон-1912" жамоасидан ташқари "Андижон", "Насаф", "Металлург", "Пахтакор", ОКМК каби жамоаларда тўп сурган. 

Футболчи фаолияти давомида Суперлигада 295 та баҳсда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 26 та гол ва 9 та ассист бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia