

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Қашқадарё вилоятида болалар футболи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш ва мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.
Делегация "Шўртан" футбол академиясида яратилган шарт-шароитлар, асосий база, ўқув-машғулот жараёнлари билан яқиндан танишди.





Шунингдек, ЎФА вакиллари ва Ларс Ҳопп 2011 йилда туғилган иқтидорли ёшлар ўртасида ташкил этилган футбол баҳсларини кузатишди.
Ташриф якунида меҳмонларга "Шўртан" Бош менежери Шамил Ярулин томонидан эсдалик совғалари топширилди.



